VIII Тошкент халқаро марафони – 2026
2026 йил 5 апрел куни пойтахтимиз Тошкентда Наврўз умумхалқ байрами муносабати билан анъанавий VIII Тошкент халқаро марафони бўлиб ўтади.
Саккизинчи йил кетма-кет ўтказилаётган мазкур нуфузли спорт тадбири бугунги кунда мамлакатимизнинг энг йирик спорт тадбирларидан бири ҳисобланади. Унда дунёнинг 30 дан ортиқ давлатидан 15 000 нафардан зиёд иштирокчи кутилмоқда.
Марафон World Athletics томонидан бериладиган “World Athletics Label” мақомига эга нуфузли халқаро спорт тадбири ҳисобланади. Халқаро марафонда қайд этилган натижалар World Athletics томонидан тан олинади.
Тадбир ташкилотчилари:
— Ўзбекистон Республикаси Спорт вазирлиги
— Ўзбекистон енгил атлетика федерацияси
— ProRun компанияси
Марафон йўналишлари:
• 42 км – Классик марафон
• 21 км – Ярим марафон
• 10 км
• 5 км – Fun Run
• Ногиронлиги бўлган спортчилар ўртасида алоҳида мусобақалар ташкил этилиши режалаштирилган.
Халқаро марафонда профессионал спортчилар ҳам, ҳаваскор юғурувчилар ҳам иштирок этишлари мумкин.
Тадбир дастури
4 апрел (шанба) – HUMO Arena
17:00 – Болалар югуриши
19:00 – Очилиш маросими
19:30 – Салют
19:35–21:00 – Концерт
5 апрел (якшанба)
05:00 – Мусобақа иштирокчилари йиғилиши
06:00 – 42 км старт
07:30 – 21 км старт
09:00 – 10 км старт
10:00 – Тақдирлаш маросими
11:00 – 5 км старт
12:00 – Ёпилиш маросими
Марафоннинг старт ва финиш нуқталари HUMO Arena майдонида жойлашади. Мусобақа иштирокчилари белгиланган масофани Тошкент шаҳрининг қуйидаги кўчалари бўйлаб босиб ўтади:
START: Афросиёб кўчаси ⟶ Ислом Каримов кўчаси ⟶ Шароф Рашидов кўчаси ⟶ Шаҳрисабз кўчаси ⟶ Ойбек кўчаси ⟶ Нукус кўчаси ⟶ Абдулла Қодирий кўчаси ⟶ Бешёғоч кўчаси ⟶ FINISH: Афросиёб кўчаси (Финиш)