locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

VI Ислом бирдамлиги ўйинларининг дзюдо мусобақасига қуръа ташланди

Саудия Арабистонининг Ар-Риёд шаҳрида Ислом бирдамлиги ўйинлари давом этмоқда.
Бошқа спорт турлари
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
VI Ислом бирдамлиги ўйинларининг дзюдо мусобақасига қуръа ташланди
photo: Judo Uzbekistan

Саудия Арабистонининг Ар-Риёд шаҳрида Ислом бирдамлиги ўйинлари давом этмоқда.

Бираз аввал ушбу комплекс мусобақа дастуридан ўрин олган дзюдо баҳсларига қуръа ташлаш маросими ўтказилди. 8-10 ноябр кунлари яккалик баҳсларида ғолиб ва совриндорлар аниқланади. Унда Ўзбекистон терма жамоасининг 12 нафар дзюдочиси ҳам медаллар йўлида татамига чиқади.

Бугун мусобақанинг илк кунги саралаш беллашувлари бизнинг вақт билан соат 09:00да бошланади. Дзюдо мусобақасида 3 қитъанинг 32 давлати вакиллари баҳсларга киришади.

Дзюдочиларимиз учун қуръа натижалари:

-66 кг: Замоҳшари Бекмуродов – Зейд Райчин (Жибути)

-73 кг: Шаҳрам Аҳадов – Абдуллоҳ Ҳаммад (Саудия Арабистони)

-90 кг: Шаҳзод Шарипов – Муҳаммаджон Абдулжалилзода (Тожикистон)/Ахмед Элагеб (Судан)

+100 кг: Музаффарбек Тўрабоев – Ушанги Кокаури (Озарбайжон)

+100 кг: Алишер Юсупов – Минур Эртуг (Туркия)

АЁЛЛАР
-48 кг: Лазиза Ҳайдарова – Сила Эрсин (Туркия)

-52 кг: Муҳайё Аҳматова – Селин Баба (Камерун)/Залика Ҳассан (Нигер)

-57 кг: Шукуржон Аминова – Сондуз Алшариф (Саудия Арабистони)/Эриса Браҳимай (Албания)

-70 кг: Хуршида Раззоқбердиева – Фабиха Бусра (Бангладеш)/Мирзаийм Дуйшонбекова (Қирғиз Республикаси)

-78 кг: Маржона Кўчимова – Акмаржан Турдажиева (Қирғиз Республикаси)

+78 кг: Умида Ниғматова – Анита Мбелла Соппи (Камерун)

+78 кг: Ирисхон Қурбонбоева – Саафа Солиман (Миср)

Иброҳим Жалолов
Иброҳим Жалолов
Редактор
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг