locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

VI Ellobregat Open Chess – 2025 халқаро турнири якунланди

Турнирнинг “A” гуруҳида Ўзбекистон аёллар терма жамоасининг 6 нафар аъзоси қатнашди.
Бошқа спорт турлари
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
VI Ellobregat Open Chess – 2025 халқаро турнири якунланди
Фото: Chess Uzbekistan

Жорий йилнинг, 28-ноябр – 8-декабр кунлари Испаниянинг Сан-Бой-де-Льобрегат (Барселона) шаҳрида “El Llobregat Open Chess – 2025” халқаро шахмат турнири бўлиб ўтди.

Турнирнинг “A” гуруҳида Ўзбекистон аёллар терма жамоасининг 6 нафар аъзоси қатнашди. Омонова Умида ва Каримова Гулдона аёллар халқаро гроссмейстери унвонини, Халилова Мадинабону эса аёллар халқаро тоифадаги спорт устаси нормативини бажарди. Умида Омонова аёллар ўртасида 3-ўринни эгаллади.

Спортчиларимиз рейтинг ўсиши бўйича ҳам яхши натижаларни қайд этишди. Имомқузиева Нилуфархон +52,8, Халилова Мадинабону +45,6 ва Омонова Умида +39,8 рейтинг очкосини қўшишга муваффақ бўлди.

Якуний натижалар:

– Омонова Умида – 5.5 очко, 42-ўрин

Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг