ВИ Бутунжаҳон кўчманчилар ўйинлари: Иссиқкўлда спортчиларимиз бугунги беллашувларда 3 та бронза медалини қўлга киритди
ВИ Бутунжаҳон кўчманчилар ўйинлари: Иссиқкўлда спортчиларимиз бугунги беллашувларда 3 та бронза медалини қўлга киритди
Бошқа спорт турлари
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
photo: MOQ
ВИ Бутунжаҳон кўчманчилар ўйинлари: Иссиқкўлда спортчиларимиз бугунги беллашувларда 3 та бронза медалини қўлга киритди
Қирғизистон Республикасининг Иссиқкўл вилоятида ўтказилаётган ВИ Бутунжаҳон кўчманчилар ўйинларининг бугунги дастурига кўра кўк-бору, от устида кураш, кўкпар, алиш, камондан отиш, от устида камондан отиш, мас-рестлинг, арқон тортиш, баҳодирлар ўйинлари ва сумо бўйича мусобақалар бўлиб ўтди.
Унда терма жамоамиз аъзоларидан от устида кураш баҳсларида Нодирбек Абдурашидов, мас-рестлинг бўйича ўтказилган беллашувларда эса Чаросхон Эрманова (+75 кг) ҳамда Лазизбек Абдурахмонов (+70 кг) шоҳсупанинг учинчи поғонасига кўтарилиб, делегациямиз ҳисобига бронза медалларни тақдим этди.