Велотрек бўйича «Namangan grand prix» мусобақаси бўлиб ўтди
Бу йилги баҳсларида 6 давлатдан 100 нафарга яқин спортчи иштирок этди.
Бошқа спорт турлари
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
Фото: Olympic.uz
Наманганда велотрек бўйича Гран-при турнири ташкил қилинди. Анъанавий тарзда ўтказиб келинадиган мусобақанинг бу йилги баҳсларида 6 давлатдан 100 нафарга яқин спортчи иштирок этди.
Беллашувлар давомида Сергей Ростовцев, Дмитрий Бочаров, Нафосат Қозиева, Мадина Қаҳҳорова каби спортчиларимиз юқори маҳорат кўрсатиб, қатор дастурларда шоҳсуападан жой олишди. Мазкур мусобақа орқали терма жамоамиз мураббийлар штаби олдинда турган халқаро турнирлар олдидан спортчиларимизнинг тайёргарлигини яна бир карра кўздан кечириб олди.
Розикжон Султонмуродов
Журналист