Велоспортчимиз Tour of Antalya мусобақасининг илк босқичида совриндор бўлди
Турнир 15-мартга қадар давом этади.
Бошқа спорт турлари
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
Фото: Olympic.uz
Бугун Туркияда велоспорт бўйича “Tour of Antalya” кўпкунлик турнири бошланди. Мазкур мусобақада иштирок этаётган Ўзбекистон терма жамоаси аъзолари илк босқичдаёқ совриндорлар қаторидан жой олишди.
145,1 км масофада ўтказилган беллашувда ҳамюртимиз Сергей Ростовцев марага иккинчи бўлиб етиб келди. Шунингдек, мусобақада терма жамоамиз аъзоларидан Муроджон Холмуродов, Фаррух Бобошеров, Никита Светков, Дмитрий Бочаров ҳамда Диёр Тоҳиров ҳам иштирок этмоқда. Турнир 15-мартга қадар давом этади.
Розикжон Султонмуродов
Журналист