locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

Велоспортчиларимиз жаҳон чемпионатидаги иштирокларини бошлашмоқда

Ҳамюртларимиздан биринчи бўлиб Самира Исмоилова стартга чиқади.
Бошқа спорт турлари
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
Велоспортчиларимиз жаҳон чемпионатидаги иштирокларини бошлашмоқда
photo: MOQ

Айни кунларда Руанданинг Кигали шаҳрида велоспортнинг шоссе йўналиши бўйича жаҳон чемпионати бўлиб ўтмоқда. Бугун унда қатнашаяпган Ўзбекистон терма жамоаси ўз иштирокини бошлайди.

Ҳамюртларимиздан биринчи бўлиб Самира Исмоилова стартга чиқади. Спортчимиз ёшлар ўртасида 18.3 км масофада кечадиган яккалик шахсий вақт пойгаси дастурида беллашади.

Мазкур дунё биринчилигида қатнашадиган терма жамоамиз аъзоларининг чиқиши ҳақидаги маълумот:
26-сентябр: Мухриддин Саппаров, ёшлар ўртасида гуруҳ пойгаси;
26-сентябр: Никита Светков, U23 тоифасида гуруҳ пойгаси;
27-сентябр: Янина Кускова, аёллар ўртасида гуруҳ пойгаси;
28-сентябр: Муроджон Холмуродов, эркаклар ўртасида гуруҳ пойгаси.

Иброҳим Жалолов
Иброҳим Жалолов
Редактор
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг