Велоспорт. Трек бўйича терма жамоамиз герман мураббийи қўл остида тайёргарликни бошлади
Мураббийлик фаолияти давомида бир қанча халқаро велоспорт клубларида ишлаган мутахассис Россия миллий терма жамоаси ҳамда АҚШ U-23 жамоаларини бошқарган.
Бошқа спорт турлари
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
photo: velosport Uzbekistan
Олимпия шаҳарчасида қад ростлаган замонавий трек мажмуасида терма жамоамиз аъзолари машғулотларни давом эттирмоқда.
Эътиборлиси, велопойгачиларимиз германлик Ёхан Домбруш қўл остида тайёргарлик жараёнини ўтказишяпти. Мураббийлик фаолияти давомида бир қанча халқаро велоспорт клубларида ишлаган мутахассис Россия миллий терма жамоаси ҳамда АҚШ U-23 жамоаларини бошқарган.
Маълумот учун, Домбруш қўл остидаги спортчилар Сидней Олимпиадасида кумуш ва турли жаҳон чемпионатларида бир қанча олтин медалларни қўлга киритишган.
Иброҳим Жалолов
Редактор