Велоспорт. Спортчиларимиз \"Silk Way Series Astana\" турнирида қатнашди
Бошқа спорт турлари
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
PHOTO: Telegram
15-19 май кунлари Қозоғистон Республикасининг Астана шаҳрида велоспортнинг трек йўналишида "Silk Way Series Astana" кўп кунлик халқаро мусобақаси бўлиб ўтди.

Ушбу нуфузли мусобақада миллий терма жамоамиз спортчилари Асал Ризаева, Самира Исмаилова, Давир Абдурахманов ва Владислав Троманнлар иштирок этишди.
Мазкур мусобақада энг кучли спортчилар иштирок этиб, жуда шиддатли кураш олиб бордилар. Пойга даврида спортчиларнинг йиқилишларига қарамасдан, бизнинг терма жамоамиз аъзолари UCI рейтинг очколарини қўлга киритдилар.
Яқинда бўлиб ўтган Осиё чемпионатида Жаҳон рекордини ўрнатган Самира Исмаилова ва халқаро спорт устаси Давир Абдурахмановларнинг йиқилишлари уларнинг шоҳа супасидан ўрин эгаллашларига тўсқинлик қилди.
Иброҳим Жалолов
Редактор