locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

Велоспорт. «Silk Way Series Astana 2026»: ИККИНЧИ БОСҚИЧ НАТИЖАЛАРИ

Эркаклар ўртасидаги «омниум» дастурида иштирок этган Сергей Ростовцев иккинчи ўринни эгаллади.
Бошқа спорт турлари
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
Велоспорт. «Silk Way Series Astana 2026»: ИККИНЧИ БОСҚИЧ НАТИЖАЛАРИ
photo: velosport Uzbekistan

Аввалроқ хабар берганимиздек, Қозоғистоннинг Остана шаҳрида ташкил этилган «Silk Way Series Astana 2026» халқаро мусобақасида Ўзбекистон терма жамоаси ҳам муваффақиятли иштирок этди.

Иккинчи босқич якунига кўра, ғолиб ва совриндорлар аниқланди. Унда ҳамюртаримиз иккита кумуш ва битта бронза медалларини қўлга киритишди.

Эркаклар ўртасидаги «омниум» дастурида иштирок этган Сергей Ростовцев иккинчи ўринни эгаллади.
1-ўрин. Илья Савекин - (AIN)
2-ўрин. Сергей Ростовцев - (Ўзбекистон терма жамоаси)
3-ўрин. Алишер Жумакан - (Қозоғистон терма жамоаси)

Аёллар ўртасидаги «омниум» дастурида Нафосат Қозиева кучли учликка кирди
1-ўрин. Палина Конрад - (AIN)
2-ўрин. Валерина Валгонен - (AIN)
3-ўрин. Нафосат Қозиева - (Ўзбекистон терма жамоаси)

Қувонарлиси, ёш велопойгачимиз Самира Исмоилова ва Асал Ризаева жуфтлиги биринчи босқичдаги натижани яхшилаб, «Мэдисон»да иккинчи ўринни эгаллашди.

1-ўрин. Ангелина Буренкова ва Карина Абдурахманова - (Қозоғистон терма жамоаси)
2-ўрин. Самира Исмоилова ва Асал Ризаева (Ўзбекистон терма жамоаси)
3-ўрин. Милана Котельникова ва Алина Ванглинская (Қозоғистон терма жамоаси)

Иброҳим Жалолов
Иброҳим Жалолов
Редактор
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг