Велоспорт. Осиё чемпионати олдидан иштирокчи терма жамоалар вакиллари йиғилиши ўтказилди
Унда турнир жараёнларини мувофиқлаштириш ва техник тайёргарлик масалаларини муҳокама қилиш учун жамоа вакиллари ҳамда расмийлар иштирок этди.
Бошқа спорт турлари
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
photo: velosport Uzbekistan
Велоспорт бўйича Осиё чемпионати олдидан иштирокчи терма жамоалар вакиллари йиғилиши ўтказилди.
Хабар берганимиздек, эртага Саудия Арабистонида велоспортнинг шоссе йўналиши бўйича қитъа биринчилиги бошланади. Мусобақадан аввал жамоалар менежерлари йиғилиши бўлиб ўтди. Унда турнир жараёнларини мувофиқлаштириш ва техник тайёргарлик масалаларини муҳокама қилиш учун жамоа вакиллари ҳамда расмийлар иштирок этди.
Шунингдек, йиғилишда Осиё велоспорт конфедерацияси (ACC) Бош котиби Козим Ўринбойхўжаев ҳам қатнашди.
Маълумот учун, мусобақа ёшлар ва катталар ўртасида ўтказилади.
Иброҳим Жалолов
Редактор