Велоспорт. Бунёд Ҳайитмуҳаммедов — Жаҳон кубоги совриндори!
Чиангмайда (Таиланд) пара велошоссе бўйича Жаҳон кубоги бошланди.
Бошқа спорт турлари
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
Photo: Para Olimpiyada
Бунёд Ҳайитмуҳаммедов — Жаҳон кубоги совриндори!
Хабар берганимиздек, бугун Чиангмайда (Таиланд) пара велошоссе бўйича Жаҳон кубоги бошланди.
Эътиборлиси, мусобақанинг илк кунида стартга чиққан ҳамюртимиз Бунёд Ҳайитмуҳаммедов C1 класидаги вақт пойгасида иштирок этиб, якунда терма жамоамиз ҳисобига бронза медалини тақдим этди.
1-ўрин. Иван Ермаков (Нейтрал мақомдаги спортчи) — 27:44,66
2-ўрин. Вейконг Лянг (Хитой) — 27:45,09
3-ўрин. Бунёд Ҳайитмуҳаммедов (Ўзбекистон) — 28:10,18.
Беллашувлар эртага давом эттирилади.
Иброҳим Жалолов
Редактор