locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

Велосипед спорти. Қишки аттестация жараёнлари бошланди

Республика велосипед спорти маҳорат мактаб-интернатида қишки аттестация жараёнлари бошланди.
Бошқа спорт турлари
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
Велосипед спорти. Қишки аттестация жараёнлари бошланди
photo: velosport Uzbekistan

Республика велосипед спорти маҳорат мактаб-интернатида қишки аттестация жараёнлари бошланди.

Та'кидлаш лозимки, бу орқали мактаб-интернат ўқувчиларининг ҳар томонлама ўсиши таҳлил этилади. Бунда ўтказилган турли спорт мусобақаларида эришган натижалари, ўқув режасида белгиланган фанларни ўзлаштириши, қолаверса, ўқувчи-спортчиларнинг турар жойида тартиб-интизом қоидаларига амал қилиши, жамоатчилик ишларида фаол иштирок этганлиги инобатга олинади.

Аттестация комиссияси таркибида қишки аттестацияни ўтказиш учун Ўзбекистон Давлат жисмоний тарбия ва спорт университети қишки ва мураккаб спорт турлари кафедраси велосипед спорти бўлими катта ўқитувчиси, доцент Холмуродов Обиджон Юлдашевич, шунингдек, мактаб-интернат масъуллари ҳам иштирок этмоқда.

Иброҳим Жалолов
Иброҳим Жалолов
Редактор
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг