Вазн кўтарувчиларимиз туркиядаги йиғинда иштирок этишмоқда
Спортчиларимиз Жаҳон чемпионати ва Ислом бирдамлиги ўйинларига тайёргарликни бошлашди
Бошқа спорт турлари
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
Расм: Olympic.uz
Ўзбекистон оғир атлетика терма жамоаси халқаро ўқув-машғулот йиғинида қатнашиш учун туркияга йўл олди. Спортчиларимиз 22 августгача сака́рия шаҳрида тайёргарлик олиб боришади.
Маълумот учун, мазкур йиғин октябр ойида Норвегияда бўлиб ўтадиган катталар ўртасидаги Жаҳон чемпионати ҳамда ноябрда Саудия Аравистонида ташкил этиладиган Ислом бирдамлиги ўйинларига тайёргарлик вазифасини бажаради. Йиғинда Руслан Нурудинов, Акбар Жўраев каби терма жамоанинг 12 нафар етакчи спортчиси иштирок этмоқда.
Бакрадзе Иман
Редактор