locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

Ватан ҳимоячилари кунига бағишланган “Мен ғолиб Run” югуриш мусобақаси ўтказилди

Очилиш маросимида спорт ва мудофаа соҳаси раҳбарлари, ҳарбий хизматчилар, курсантлар ҳамда ҳаваскор спортчилар иштирок этди.
Бошқа спорт турлари
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
Ватан ҳимоячилари кунига бағишланган “Мен ғолиб Run” югуриш мусобақаси ўтказилди
photo: MOQ

Тошкентдаги “Янги Ўзбекистон” боғида ватанпарварлик руҳидаги “Мен Ғолиб Run” тадбири бўлиб ўтди. Югуриш мусобақаси Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлари ва ҳарбий соҳа тузилмалари ўртасида ташкил этилди.

Очилиш маросимида спорт ва мудофаа соҳаси раҳбарлари, ҳарбий хизматчилар, курсантлар ҳамда ҳаваскор спортчилар иштирок этди. Мусобақа хизматчиларнинг жисмоний тайёргарлигини ошириш, улар орасида соғлом турмуш тарзини тарғиб этиш ва Ватанга садоқат туйғусини mustahkamlashга қаратилди.

3 ва 10 км масофаларда ўтган беллашувлар World Athletics қоидалари асосида ташкил этилиб, ғолиб ва совриндорлар медал, диплом ва эсдалик совғалари билан тақдирландилар.

Иброҳим Жалолов
Иброҳим Жалолов
Редактор
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг