Ута Абэ Диёра Келдийоровага “вызов” ташлади
Бошқа спорт турлари
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
ФОТО: Olympic.uz
Париж-2024 Олимпиадасининг иккинчи даврасидаёқ Диёра Келдийоровага мағлуб бўлган япон дзюдочиси Ута Абэ икки кун аввал Венгрияда бўлиб ўтган Жаҳон чемпионатида ғолиб чиқди.
24 ёшли Ута Диёрадан қабул қилиб олган аламли мағлубиятни унута олмаяпти. Жаҳон чемпионатидан сўнг у ҳамюртимизга чақирув ташлади.
“Олимпиада ўтганига ҳам анча бўлди, мен бу мусобақа медалини қўлга киритишни жуда ҳам хоҳлагандим. Келдийорова бу ерда бўлмаганидан ҳафсалам пир бўлди. Умид қиламанки, у қайтади, шунда мен ундан қасос оламан”, – дейди Абэ.
Маълумот учун, Диёра Келдийорова катта эҳтимол билан 2027 йилгача катта спортга қайтмайди. Чунки ҳамюртимиз бу йил она бўлади.
Насрулло Каримов
Журналист