locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

Урганч шаҳри йирик Кураш турнирини ўтказишга тайёр!

Бошқа спорт турлари
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
Photo: gettyimages

17–19 апрель кунлари Хоразм вилоятининг Урганч шаҳри Ўзбекистон Республикаси Президенти соврини учун ўтказиладиган Кураш бўйича Паҳлавон Маҳмуд хотирасига бағишланган IV халқаро турнирга мезбонлик қилади.

Марказий Осиё давлатларининг 2008–2009 йилларда туғилган ёш курашчилари иштирок этадиган ушбу нуфузли мусобақага жиддий тайёргарлик кўрилди. Турнир олдидан спорт иншоатлари замонавий талаблар асосида тайёрланди, меҳмонлар ва иштирокчилар учун барча шарт-шароитлар яратилди.

Бугунги кунга келиб, барча иштирокчи давлатларнинг спорт делегациялари Урганч шаҳрига етиб келишди. Турнирнинг очилиш маросими ва беллашувлари 18-апрел куни бўлиб ўтади.

Иброҳим Жалолов
Иброҳим Жалолов
Редактор
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг