Универсиада-2025: Ўзбекистон бешинчи кун якунида кучли ўнликда
Спортчиларимизнинг навбатдаги медаллари жамоавий рейтингда 8-ўринни таъминлади
Бошқа спорт турлари
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
Расм: Olympic.uz
Германиянинг Рейн-Рур провинциясида Бутунжаҳон ёзги Универсиадаси қизғин паллага кирди. 21 июл куни, мусобақанинг бешинчи кунида ўзбекистонлик спортчилар яна 2 та медалга сазовор бўлишди. Ҳар иккаласи таэквондо йўналишида қўлга киритилди: +87 кг вазн тоифасида Марат Мавлонов кумуш медалга эга чиқди, 74 кгда эса Нажмиддин Қосимхожиев бронза билан тақдирланди.
Шу тариқa, юртимиз жамоасининг умумий медаллари сони 9 тага етди — 2 та олтин, 4 та кумуш ва 3 та бронза. Ҳозирда Ўзбекистон терма жамоаси 34 мамлакат ичида 8-ўринни эгаллаб турибди.
Бакрадзе Иман
Редактор