locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

Universiada-2025: Таэквондо бўйича иштирок бошланди

Ўзбекистон таэквондо жамоаси Универсиададаги илк жангларини бошлади – сўнгги натижалар ва кун тартиби
Бошқа спорт турлари
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
Universiada-2025: Таэквондо бўйича иштирок бошланди
Расм: Instagram

Германиянинг Эссен шаҳрида талаба-спортчилар ўртасидаги ёзги Бутунжаҳон Универсиадаси доирасида WT таэквондонинг кёруги йўналишидаги беллашувлар старт олди.

Бугунги дастурда юртимиз терма жамоасининг уч нафар вакили:
• Умиджон Тўрабоев (–68 кг)
• Зуҳра Тожиматова (–46 кг)
• Мадина Мирабзалова (–57 кг)
музрабаларда қатнашиши режалаштирилган.

Бироз аввал Умиджон Тўрабоев мусобақанинг биринчи босқичида украиналик Володимир Бистровга қарши жанг ўтказиб, афсуски, мағлубиятга учради.

Энди навбат Зуҳра ва Мадинада — улар ўз имкониятларини синовдан ўтказишади:

14:10 дан сўнг
–46 кг: Зуҳра Тожиматова — Рет Фанмоника (Камбоҷа)

15:30 дан сўнг
–57 кг: Мадина Мирабзалова — Сеговия Эрнандес (Мексика)

Бакрадзе Иман
Бакрадзе Иман
Редактор
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг