locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

“Universal” спорт мажмуасида катталар ва ўсмирлар ўртасида қўл жанги бўйича Ўзбекистон чемпионатига старт берилди

Сафдошимизни бу улкан ғалаба билан раҳбарият ва бутун шахсий таркиб номидан муборакбод этамиз ва кейинги фаолиятига муваффақиятлар тилаб қоламиз.
Бошқа спорт турлари
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
“Universal” спорт мажмуасида катталар ва ўсмирлар ўртасида қўл жанги бўйича Ўзбекистон чемпионатига старт берилди
photo: Qo'l janggi Uzbekistan

Жорий йилнинг 7–12-февраль кунлари Тошкент шаҳрида, “Universal” спорт мажмуасида катталар ва ўсмирлар ўртасида қўл жанги бўйича Ўзбекистон чемпионатига старт берилди.

Мусобақада 14 та ҳудуддан спортчилар иштирок этади. Ёш тоифалари: 14–15, 16–17, 18 ёш ва ундан катта. Турнир БАА (Осиё чемпионати) ҳамда Германияда бўлиб ўтадиган Жаҳон кубоги учун саралаш мусобақаси ҳисобланади.

Миллий гвардия Жиззах вилояти бўйича бошқармаси ҳарбий хизматчиси Ортиқова Шарофатой спортчилар орасида муносиб иштирок этиб, фахрли 1-ўринни эгаллади. Сафдошимизни бу улкан ғалаба билан раҳбарият ва бутун шахсий таркиб номидан муборакбод этамиз ва кейинги фаолиятига муваффақиятлар тилаб қоламиз.

Иброҳим Жалолов
Иброҳим Жалолов
Редактор
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг