locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

Universal Horses Stable от спорт клубида FEI Jumping World Challenge – 2025 мусобақасининг биринчи босқичи муваффақиятли ўтказилди

Мусобақа халқаро стандартларга мувофиқ ташкил этилган бўлиб, унда кучли чавандозлар иштирок этди.
Бошқа спорт турлари
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
Universal Horses Stable от спорт клубида FEI Jumping World Challenge – 2025 мусобақасининг биринчи босқичи муваффақиятли ўтказилди
photo: Ot sporti Uzbekistan

Universal Horses Stable от спорт клубида FEI Jumping World Challenge – 2025 мусобақасининг биринчи босқичи муваффақиятли ўтказилди.

Мусобақа халқаро стандартларга мувофиқ ташкил этилган бўлиб, унда кучли чавандозлар иштирок этди.

Мусобақанинг 2–3 босқичи 2025 йил 13–14 ноябр кунлари ўтказилиши режалаштирилган. Ушбу босқичларда мамлакатимизнинг энг кучли ҳакамлари ва халқаро мутахассислар иштирок этади, бу эса мусобақа сифати ошишига ва спортчиларга юқори даражада рақобатлашиш имконини беради.

Мусобақа давомида спортчилар ўз маҳоратларини намойиш этадилар, ёш спортчилар тажриба орттирадилар ва халқаро стандартларда рақобатлашиш имконига эга бўладилар. Тадбир, шунингдек, спортни ривожлантириш, от спортининг оммавийлигини ошириш ва ёш авлодни спортга жалб қилишга хизмат қилади.

Дастур:
13 ноябр, пайшанба
10:00 – Вывoдка (ҳайвонларни кўриги)
11:30 – Маршрутни кўриш
12:00 – Мусобақалар бошланиши, 1-гит (Категория A, B, C)
14:00 – Маршрутни кўриш
14:30 – Мусобақалар бошланиши, 2-гит (Категория A, B, C)
16:30 – Мукофотлаш маросими
14 ноябр, жума
9:00 – Маршрутни кўриш
9:30 – Мусобақалар бошланиши, 1-гит (Категория A, B, C)
14:00 – Маршрутни кўриш
14:30 – Мусобақалар бошланиши, 2-гит (Категория A, B, C)
17:00 – Мукофотлаш маросими

Иброҳим Жалолов
Иброҳим Жалолов
Редактор
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг