UFC чемпиони видео мурожаат билан чиқди ва «катта янгиликлар»ни ваъда қилди
Махачев Бокуга етиб келди
Бошқа спорт турлари
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
Расм: gettyimages.com
Енгил вазн тоифасидаги UFC чемпиони Ислам Махачев Озарбайжон пойтахти Боку шаҳрига ташриф буюрди. У ерда илк бор ўтадиган UFC on ABC 8 турнирида дўстлари иштирок этади.
Ислам ўзининг ижтимоий тармоқдаги саҳифасида чиқиш қилиб, мухлисларга мурожаат йўллади:
«Ҳаммага салом! Биз Боку шаҳрига етиб келдик. Бу ерда илк бор UFC турнири ўтказилади, мен ҳам биринчи бор бу ердаман. Тагир ва бошқа дўстларимни қўллаб-қувватлаш учун келдим. Ҳаммага омад тилайман. Яқин кунларда катта янгиликлар бўлади!»
Бокудаги турнирда октагонга тўрт нафар россиялик спортчи — Ризван Куниев, Дарья Железнякова, Ирина Алексеева ва Тагир Уланбеков чиқиши кутилмоқда.
Бакрадзе Иман
Редактор