UFC 322. Ислом Махачев Жек Делла Маддаленани мағлуб этиб, яримоғир вазн тоифаси чемпионига айланди
Жанг тўлиқ беш раунд давом этди.
Бошқа спорт турлари
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
ФОТО: Getty Images
Нью-Йоркда бўлиб ўтган UFC 322 турнирида яримўрта вазн тоифасидаги титул жанги якунга етди.
Унда россиялик Ислом Махачев амалдаги чемпион, австралиялик Жек Делла Маддаленага қарши октагонга кўтарилди ва ҳакамларнинг якдил қарори билан ғалабани қўлга киритди.
Жанг тўлиқ беш раунд давом этди. Махачев барча раундларда муваффақиятли тейкдаунлар амалга оширди, Маддалена эса бунга муносиб қаршилик кўрсата олмади.
Насрулло Каримов
Журналист