U-23 ЎзЧ мусобақасида Бухоро ва Қорақалпоғистон жамоалари чемпионликни қўлга киритди
Бошқа спорт турлари
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
PHOTO: Telegram
Жиззах шаҳрида 23 ёшгача бўлган қиличбозлар ўртасида ўтказилаётган Ўзбекистон Чемпионати доирасида шпаги йўналиши бўйича жамоавий баҳслар бўлиб ўтди.

Такидлаш жоизки қизиқарли ва қизғин кечган беллашувларда эркаклар жамоалари ўртасида Бухоро жамоаси энг кучли эканлигини намоиш этиб, чемпион бўлди.
Қизлар терма жамоалари ўртасида эса Қорақалпоғистон жамоаси олтин медалга сазовор бўлди.
Якуний натижалар:
Қизлар:
1-Қорақалпоғистон
2-Андижон
3-Тошкент
3-Бухоро

Йигитлар:
1-Бухоро
2-Андижон
3-Гулистон
3-Фарғона
Иброҳим Жалолов
Редактор