U23 ёш тоифасидаги курашчиларимиз Осиё чемпионатида 15 та медал жамғаришди
Эртадан ушбу шаҳарда U17 ёш тоифасидаги қитъа биринчилиги старт олади.
Бошқа спорт турлари
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
Фото: Olympic.uz
Вьетнамнинг Дананг шаҳрида спорт курашлари бўйича U23 ёш тоифасидаги Осиё чемпионати якунланди.
Мусобақанинг сўнгги кунида эркин курашчимиз Фазлиддин Насриддинов -74 кг вазн тоифасида бронза медалига сазовор бўлди.
Шу тариқа, мусобақада Ўзбекистон терма жамоаси вакиллари барча йўналишларда жами 5 та олтин, 4 та кумуш ва 6 та бронза медалларини қўлга киритишди.
Эртадан ушбу шаҳарда U17 ёш тоифасидаги қитъа биринчилиги старт олади.
Розикжон Султонмуродов
Журналист