locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

У ерлик эмас: Макгрегор Шевченкога таъриф берди

Бошқа спорт турлари
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
У ерлик эмас: Макгрегор Шевченкога таъриф берди
Расм: gettyimages.com

UFC 315 турнирининг асосий жангига умуман эътибор бермаган Конор Макгрегор оқшомнинг иккинчи муҳим жанги ҳақида фикр билдирди. Ирландиялик аралаш яккакураш устаси ушбу жангда энг енгил вазн тоифасида франциялик Манон Фиоро устидан ғалаба қозониб, чемпионлик камарини муваффақиятли ҳимоя қилган Валентина Шевченкога таҳсин айтди.

"Валентина Шевченконинг "ўқи" ("пуля") ўта ғайритабиий! Ажойиб жангчи аёл. Мен учун у тарихдаги энг буюк жангчи аёл. У ўз лақабини оқлайди - у "қурол"га муккасидан кетган," - деб ёзди ирландиялик ижтимоий тармоқда Валентина иштирокидаги бир нечта видеоларни, жумладан, унинг тирда ўқ узганини қўйиб.

Маълумот учун, беш раунд тўлиқ давом этган чемпионлик жангида Шевченко даъвогар Фиорони ҳакамларнинг якдил қарори билан мағлуб этганди. Уччала ҳакам ҳам бир овоздан 48-47 ҳисобидаги ғалабани Қирғиз Республикаси вакиласига берганди.

Бакрадзе Иман
Бакрадзе Иман
Редактор
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг