locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

Царукян — Махачев билан реванш ҳақида: Бу ҳозирча ёпиқ мавзу

Бошқа спорт турлари
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
Царукян — Махачев билан реванш ҳақида: Бу ҳозирча ёпиқ мавзу
Расм: gettyimages.com

UFC енгил вазн тоифасининг етакчи жангчиларидан бири Арман Царукян Ислам Махачевга қарши эҳтимолий реванш ҳақида фикр билдирди.

— Москва ёки Санкт-Петербургда Махачевга қарши жавоб жанги ҳақида қандай ўйлайсиз? — деган саволга Царукян шундай жавоб берди:

— Бу мавзу ҳозирча ёпиқ. Ислам бошқа вазн тоифасига ўтди, мен эса енгил вазнда қолдим. Аввало, ушбу дивизионда чемпионликни қўлга киритишим керак. Кейин бошқа вазн ҳақида ўйлаш мумкин.

Шунингдек, у ярим ўрта вазнга ўтиш ҳақида ҳам фикрини билдириб ўтди:

— Мен ҳали 70 кгда ҳам чемпион эмасман!

Царукян ушбу фикрларни ADXC 10 турниридан сўнгги матбуот анжуманида билдирган.

Бакрадзе Иман
Бакрадзе Иман
Редактор
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг