Trakų Rajono Savivaldybės Irklavimo Regata 2026 мусобақасида ҳам медаллар жамғарилди!
Ўзбекистон терма жамоаси академик эшкак эшувчилари “Янтарные весла” турниридаги муваффақиятли иштирокдан сўнг, навбатдаги халқаро регатада ўз маҳоратларини синовдан ўтказиб, медалларга эга чиқишди.
Натижаларга кўра:
1-ўрин. M2x Шаҳбоз Холмурзаев
1-ўрин. M2x Собир Сафаролиев, Шаҳзод Нурматов
2-ўрин. M2x Мехрожбек Маматкулов, Жамолбек Тургунов
2-ўрин. M4- Алишер Турдиев, Максим Голубев, Дилшоджон Худойбердиев, Давржон Давронов
2-ўрин. LM1x Фирдавс Охунов
2-ўрин. W2- Райхон Сатторова, Айдана Сметуллаева
3-ўрин. M2- Иван Янкулов, Фазлиддин Каримов
Терма жамоамиз вакиллари икки мусобақа натижасига кўра, жами 5 та олтин, 4 та кумуш ҳамда 4 та бронза медалларини жамғаришди.
Спортчиларимизни муносиб иштироки билан табриклаймиз ва уларга халқаро майдонда янги ёрқин ғалабалар ҳамда улкан зафарлар тилаймиз!