Тошкентдаги Сабля йўналиши бўйича Ёшлар ўртасидаги Жаҳон Кубоги Яккалик баҳси натижалари маълум бўлди
Тошкентдаги Сабля йўналиши бўйича Ёшлар ўртасидаги Жаҳон Кубоги Яккалик баҳси натижалари маълум бўлди.
Тошкентда ўтаётган Қиличбозликнинг сабля йўналиши бўйича Ёшлар ўртасидаги Жаҳон Кубоги мусобақаси йигитлар яккалик баҳслари юқори даражадаги рақобат, спорт техникаси ва маҳорат билан ажралиб турди.
Мусобақа натижалари қуйидагича:
1-ўрин — ЯМАН Фуркан (ТУР)
Туркия вакили финал жангида устунликни қўлга киритиб, Жаҳон Кубоги ва олтин медаль билан тақдирланди.
2-ўрин — ИАРУЛЛИН Кирам (AIN)
— FIE (Халқаро Қиличбозлик Федерацияси) байроғи остида иштирок этган нейтрал спортчи
3-ўрин (тенг) — СТРЗАДАЛА Эмилиан (POL) - Польша
3-ўрин (тенг) — НОВИКОВ Иван (AIN) — FIE байроғи остида нейтрал мақомдаги спортчи.
Афсуски, бугунги яккалик баҳсларида Ўзбекистон терма жамоаси вакиллари кутилган натижаларни қайд эта олмадилар.
Шунга қарамай, спортчиларимиз учун бу мусобақа қимматли тажриба бўлди ва улар эртанги жамоавий беллашувлар олдидан ўз кучларини сафарбар этмоқда.