locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

Тошкентда сузиш бўйича халқаро турнир ўтказилмоқда

Бошқа спорт турлари
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
Тошкентда сузиш бўйича халқаро турнир ўтказилмоқда
ФОТО: Olympic.uz

Шу кунларда Тошкент сузиш бўйича I Марказий Осиё очиқ чемпионатига мезбонлик қилмоқда. 23-майга қадар давом этадиган мусобақада 5 мамлакат вакиллари ғолиблик учун баҳс олиб боришяпти.

Ортда қолган кун Касаба уюшмалари федерациясига қарашли “Сув спорти саройи”да турнирнинг тантанали очилиш маросими ташкил этилди. Унда ҳукумат вакиллари ва жамоат арбоблари, шунингдек, MOQ Бош котиби Ойбек Қасимов ҳам иштирок этди.

Тадбирдан сўнг кун дастуридан ўрин олган финал беллашувларига старт берилди. Қизиқарли баҳсларда Элдор Усмонов, Анастасия Зелинская каби терма жамоамиз етакчилари ўз масофаларида олтин медалларни қўлга киритишди.

Насрулло Каримов
Насрулло Каримов
Журналист
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг