Тошкентда стол тенниси бўйича профессионал спорт клублари ўртасидаги мусобақага старт берилди
Спорт клублари ўртасидаги дастлабки синов — “PRO-TUR” баҳслари бошланди.
Бошқа спорт турлари
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
Фото: Спорт вазирлиги
Ўзбекистон стол тенниси федерацияси томонидан илк бор ўтказилаётган ушбу мусобақа профессионал клублар фаолиятини янги даврни бошлаш, спортчиларга юқори савиядаги амалийот яратиш, соғлом рақобатни кучайтириш, кучли спортчиларни аниқлашга хизмат қилади.
Мусобақанинг очилиш маросимида Ўзбекистон Республикаси Президентининг спорт бўйича вакили Одил Абдураҳмонов, Спорт вазири Адҳам Икрамов, Ўзбекистон Республикаси Урбанизация ва уй-жой бозорини барқарор ривожлантириш миллий қўмитаси ва Стол тенниси федерацияси раиси Шерзод Кўдбиев, МОҚ раиси биринчи ўринбосари Отабек Умаров ҳамда расмийлар “PRO-TUR” мусобақаси иштирокчиларига муваффақият тилашди.
Розикжон Султонмуродов
Журналист