locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

Тошкентда синхрон сузиш бўйича «Сув париси» халқаро турнири бошланди

Беллашувлар эртага ўз якунига етади.
Бошқа спорт турлари
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
Тошкентда синхрон сузиш бўйича «Сув париси» халқаро турнири бошланди
Фото: Спорт вазирлиги

Пойтахтимизда синхрон сузиш бўйича анъанавий ўтказиб келинаётган “Сув париси” халқаро мусобақаси старт олди. “Олимпия шаҳарчаси”да ташкил этилаётган турнирнинг очилиш маросимида Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Ижтимоий ҳимоя Миллий агентлиги ҳамда Ўзбекистон Миллий Паралимпия қўмитаси раисининг биринчи ўринбосари, World aquatics бюроси аъзоси Шаҳноза Мирзиёева, Касаба уюшмалари ҳамда Uzbekistan aquatics федерациялари раиси Қудратилла Рафикoв, Спорт вазири Адҳам Икрамов, Миллий Олимпия қўмитаси раисининг биринчи ўринбосари Отабек Умаров иштирок этди.

Бу йилги беллашувларда Ўзбекистон, Россия, Қозоғистон ва Беларусдан 180 нафар спортчи турли ёш тоифаларида ғолиблик учун кураш олиб боради. Бугун мусобақада дастлабки ғолиб ва совриндорлар аниқланмоқда. Беллашувлар эртага ўз якунига етади.

Розикжон Султонмуродов
Розикжон Султонмуродов
Журналист
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг