Тошкентда қиличбозлик бўйича халқаро ўқув-машғулот йиғини бошланди
Тошкентда қиличбозлик бўйича халқаро ўқув-машғулот йиғини бошланди.
Машғулотлар Тошкент молия институти спорт мажмуасида бўлиб ўтмоқда.
Ўзбекистон, Грузия, Қирғизистон ва Қозоғистон терма жамоалари вакиллари иштирок этмоқда. Қўшма ўқув-машғулот йиғинлари спортчиларга тажриба алмашиш, техник ва тактик тайёргарликни ошириш ҳамда турли қиличбозлик мактаблари вакиллари билан қўшимча беллашув машғулотларини ўтказиш имкониятини беради. Ўқув-машғулот йиғинининг асосий мақсади 19-июн куни Ҳиндистоннинг Нью-Дели шаҳрида бошланадиган Осиё қиличбозлик чемпионатига (AFC) тайёргарлик кўришдан иборат. Машғулот жараёни индивидуал кўникмаларни ошириш, тактик ҳаракатларни такомиллаштириш ва спортчиларнинг функционал тайёргарлигини оширишга қаратилган.
Халқаро ўқув-машғулот йиғини 16-июнгача давом этади ва қитъа мавсумининг асосий тадбирларидан бирига тайёргарлик кўришнинг муҳим босқичи бўлади.