locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

Тошкентда дрифт бўйича Марказий Осиё очиқ кубоги босқичига старт берилди

Мусобақа 31-майгача CAEx кўргазмалар марказида ўтказилмоқда.
Бошқа спорт турлари
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
Тошкентда дрифт бўйича Марказий Осиё очиқ кубоги босқичига старт берилди
photo: MOQ

Тошкентда дрифт бўйича Марказий Осиё очиқ кубоги босқичига старт берилди.

Тантанали очилиш маросимида Ўзбекистон Республикаси Спорт вазири Адҳам Икрамов, Миллий Олимпия қўмитаси Бош котиби Ойбек Қасимов, Миллий автоспорт ва картинг федерацияси (НАФКУ) раҳбарияти ҳамда меҳмонлар иштирок этишди.

Пойгаларда Ўзбекистон, Латвия, Россия, Қозоғистон, Қирғизистон ва Японияддан 28 та машина иштирок этмоқда. Шунингдек, тадбир доирасида ҳалқалардаги рақамли пойгалар (eSports GT3) бўйича Ўзбекистон чемпионатининг босқичи ҳам бўлиб ўтмоқда.

Очилиш маросимида сўзга чиққан расмийлар Ўзбекистонда автомобил спорти жадал ривожланиб бораётганини алоҳида таъкидладилар.

Мусобақа FIA халқаро спорт кодексига мувофиқ равишда ташкил этилмоқда. Расмийлар мусобақа иштирокчиларига омад, ёрқин ғалабалар ва юксак натижалар тиладилар. Шунингдек, пилотлар паради ва финал чиқишларига старт берилди.

Мусобақа 31-майгача CAEx кўргазмалар марказида ўтказилмоқда.

Иброҳим Жалолов
Иброҳим Жалолов
Редактор
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг