locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

Тошкент вилоятида “Янги Ўзбекистон Олимпия чўққилари” спорт мусобақаларининг минтақавий босқичи бўлиб ўтди

Бошқа спорт турлари
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
Тошкент вилоятида “Янги Ўзбекистон Олимпия чўққилари” спорт мусобақаларининг минтақавий босқичи бўлиб ўтди
Расм: Gazeta.uz

Тошкент ҳамда Бекобод туманларида спортнинг бадиий гимнастика йўналиши бўйича “Янги Ўзбекистон Олимпия чўққилари” мусобақаларининг минтақавий босқич беллашувлари ўтказилди.

Тантанали очилиш маросимида Тошкент тумани ҳокими Сардорбек Эргашев, Бекобод шаҳри ҳокими Насрулла Бобоев, вилоят спорт бошқармаси бошлиғи Рустам Бобоқулов, жамоатчилик вакиллари, спортчи ёшлар ҳамда уларнинг мураббийлари иштирок этди.

Беллашувларда туманлардан ташриф буюрган 15–17 ёш тоифасидаги иқтидорли гимнастикачи қизлар мусиқий, якка ҳамда жамоавий дастурлар асосида ўз маҳоратларини намойиш этдилар.

Мусобақа якунида ғолиб ва совриндорлар диплом, медаль ва вилоят босқичида иштирок этиш ҳуқуқини қўлга киритди.

Бакрадзе Иман
Бакрадзе Иман
Редактор
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг