Тошкент шаҳридаги Миллий боғда этноспорт турлари бўйича “Uzbek Ethno games” республика фестивали бўлиб ўтди
Бошқа спорт турлари
Иброҳим Жалолов
Редактор
PHOTO: Telegram
Пойтахтда фаолият юритаётган вазирлик, идора ва ташкилотлардан иборат 25 га яқин жамоанинг 200 нафардан ортиқ ходимлари спортнинг кураш, тош кўтариш, камондан отиш, мас-рестлинг, арқон тортиш ва қарабтеп этноспорт турлари бўйича беллашди.
Айниқса, кураш спорт тури бўйича бўлиб ўтган мусобақа йиғилганларда катта таассурот қолдирди ҳамда иштирокчиларнинг чинкам беллашувларига бой ўтди.
Мусобақалар якунда бўлиб ўтган тақдирлаш маросимида Ўзбекистон Республикаси Спорт вазири ўринбосари Шахрилло Махмудов ҳамда мусобақа ташкилотчилари кун давомида беллашувларда ғолиб ва совриндор бўлган иштирокчиларни табриклади ҳамда эсдалик совғалари топширди.