locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

Тошкент шаҳрида оммавий спортни ривожлантириш масалалари муҳокама қилинди

Йиғилиш якунида мавзу юзасидан қатор вазифалар белгиланиб олинди.
Бошқа спорт турлари
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
Тошкент шаҳрида оммавий спортни ривожлантириш масалалари муҳокама қилинди
Фото: Спорт вазирлиги

Ўзбекистон Республикаси Спорт вазирлиги, Миллий Олимпия қўмитаси ва Тошкент шаҳар ҳокимлиги раҳбарияти иштирокида пойтахтимизда жисмоний тарбия ва спортни янада ривожлантиришга бағишланган кенгайтирилган йиғилиш бўлиб ўтди.

Мазкур тадбирда туман ҳокимлари, пойтахтимиздаги олий ўқув юртлари ректорлари ҳамда қатор мутасадди ташкилотлар вакиллари иштирок этишди. Йиғилишда “Янги Ўзбекистон Олимпия чўққилари”, “Янги Ўзбекистон талабалар Олимпиадаси”, “Беш ташаббус Олимпиадаси” каби оммавий спорт мусобақаларини ташкил этишга доир масалалар атрофлича кўриб чиқилди.

Расмийлар бу каби спорт тадбирлари иқтидорли ёшларни селекция қилиш, ёшларни спортга кенг жалб этиш ҳамда мавжуд спорт инфратузилмасидан самарали фойдаланиш каби йўналишларда муҳим аҳамият касб этишини таъкидладилар. Йиғилиш якунида мавзу юзасидан қатор вазифалар белгиланиб олинди.

Розикжон Султонмуродов
Розикжон Султонмуродов
Журналист
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг