locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

Тошкент шаҳар курашчилари Ўзбекистон кубоги соҳибига айланди

Қорақалпоғистон Республикаси, барча вилоятлар ва Тошкент шаҳридан 600 нафарга яқин полвонлар иштирок этди.
Бошқа спорт турлари
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
Тошкент шаҳар курашчилари Ўзбекистон кубоги соҳибига айланди
photo: Kurash Uzbekistan

Тошкент шаҳар курашчилари Ўзбекистон кубоги соҳибига айланди

2026 йил 9–13 февраль кунлари Кураш бўйича катталар ўртасидаги Ўзбекистон кубоги Навоий шаҳридаги замонавий “Сўғдиёна” спорт мажмуасида юқори савияда ташкил этилди.

Қорақалпоғистон Республикаси, барча вилоятлар ва Тошкент шаҳридан 600 нафарга яқин полвонлар иштирок этган мусобақада эркаклар ва аёллар ўртасида 16 вазн тоифасида ғолиблик учун кескин ва муросасиз беллашувлар бўлиб ўтди.

Мусобақанинг тантанали очилиш маросими кўтаринки руҳда бўлиб ўтди. Унда Навоий вилояти прокурори, вилоят кураш федерацияси Раиси Абдукахҳор Муллажонов сўзга чиқиб, спортчилар ва мухлисларни ушбу спорт байрами билан қутлади. У ўз нутқида курашнинг халқаро нуфузи йил сайин ортиб бораётгани, юртимизда ушбу спорт тури билан шуғулланувчилар сони кенгаяётганини таъкидлади ва мусобақани расман очиқ деб эълон қилди.

Ўзбекистон мадҳияси янграганидан сўнг, федерация раҳбарияти томонидан мусобақани юқори савияда ташкил этишга ҳисса қўшганлар ташкилотчиларга Ўзбекистон Кураш федерацияси Раиси номидан ташаккурномалар топширилди.

Якуний натижаларга кўра, Тошкент шаҳар жамоаси умумжамоа ҳисобида Ўзбекистон кубогини қўлга киритди. Бухоро вилояти иккинчи ўринни эгаллаган бўлса, Сирдарё вилояти ҳамда Қорақалпоғистон Республикаси жамоалари учинчи поғонадан жой олди.

Иброҳим Жалолов
Иброҳим Жалолов
Редактор
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг