Топурия ёки Царукян? Хабиб Нурмагомедов Ислом Махачев учун рақиб танлади
Бошқа спорт турлари
Насрулло Каримов
Журналист
ФОТО: Chris Unger/Zuffa LLC
Енгил вазн тоифасида собиқ UFC чемпиони Хабиб Нурмагомедов Ислом Махачев учун энг хавфли рақибни танлади.
“Ислом учун ким хавфлироқ? Менинг шахсий фикрим: Царукян унчалик хавфли эмас. У рақобатбардош. Менимча, Арман Топуриядан жиддийроқ жангчи.
Тўғри, Топурия 66 килограммда яхши жанг қилади, лекин биз уни 70 килограммда ҳали кўрмадик. Мен Арман Ислом учун Топуриядан кўра рақобатбардошроқ, деб ҳисоблайман”, - дейди Нурмагомедов.
Эслатиб ўтамиз, Махачев ва Сарукян ўртасидаги жанг жорий йилнинг январ ойида бўлиб ўтиши керак эди. Бироқ Арман жангга бир неча кун қолганида жароҳат олди ва ўрнини Ренато Мойканога бўшатиб берди.