locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

The Guardian: Жавоҳир Магнус Карлсенни яна классик шахматга қайтариши мумкинми?

The Guardian Жавоҳир Синдоровнинг Номзодлар турниридаги ўйинини таҳлил қилиб, яна бир мақола чиқарди.
Бошқа спорт турлари
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
The Guardian: Жавоҳир Магнус Карлсенни яна классик шахматга қайтариши мумкинми?
photo: Chess Uzbekistan

The Guardian Жавоҳир Синдоровнинг Номзодлар турниридаги ўйинини таҳлил қилиб, яна бир мақола чиқарди. Мақолада бу натижа Магнус Карлсенни яна классик шахматга қайтариши мумкинми, деган савол ҳам кўтарилган.

Мақолада айтилишича, Синдоров бутун турнир давомида ўйинни тўлиқ назорат қилган. Унинг услуби эса совуққонлик, тартиб ва аниқ ҳисоби туфайли Михаил Ботвинник мактабини эслатади.

Энг катта устунликларидан бири эса тайёргарлик. У кўп партияларда ўйин ривожини олдиндан жуда аниқ ҳис қилган, ҳатто баъзи ҳолатларда эндшпилгача бўлган режани олдиндан кўриб чиққандай таассурот қолдирган.

Шунингдек, Жавоҳир босим остида ҳам ўзини йўқотмади. Масалан, Фабиано Каруанага қарши мураккаб вазиятда ҳам ҳимояни жуда аниқ олиб борди.

Натижа эса рекорд даражада — 6 ғалаба, 8 дуранг. Бу ҳозирги форматдаги Номзодлар турнирида энг яхши кўрсаткич. Энди уни жаҳон чемпионлиги учун Гукеш Доммаражуга қарши 14 партиялик матч кутмоқда. Иккаласи ҳам ўша пайтга келиб 20 ёшда бўлади.

Ҳозирги ҳолатда Синдоров фаворит сифатида кўрилмоқда, лекин Гукеш ҳам кучли қаршилик кўрсатиши аниқ.

Мақоладаги энг қизиқ савол эса бошқача:
— Агар имконият бўлса, Карлсен Синдоровга қарши яна жаҳон чемпионлиги учун ўйнайдими?

Эслатиб ўтилишича, аввалроқ Карлсен фақат Алиреза Фирўзжага қарши ўйнаса, қайтиши мумкинлигини айтганди. Аммо вақт ўтиши билан вазият ўзгарди. Фирўзжа кутилган даражада ўсмади, Синдоров эса аксинча, жуда тез юқори даражага чиқди.

Мақолада Синдоровнинг йўли ҳам алоҳида таъкидланади. У ёшлигида Counter-Strike’га берилиб кетгани, лекин кейин яна жиддий равишда шахматга қайтиб, қисқа вақт ичида элита даражасига чиққанини ва ҳатто Ўзбекистон терма жамоаси билан Олимпиада олтини ҳам қўлга киритгани эътироф этилган.

Ёзилишига кўра, агар Карлсен ва Синдоров ўртасида матч бўлиб ўтса, бу жуда катта воқеа бўлади. Шунингдек, катта даромад ҳам келтириши мумкин.

Лекин якуний хулосага кўра, Карлсеннинг қайтиши эҳтимоли катта эмас. Чунки у айнан узоқ ва чуқур компьютер тайёргарлигидан чарчаган эди. Бу эса ҳозирги шахматда, айниқса Синдоров каби ўйинчиларга қарши, энг муҳим омиллардан бири.

Иброҳим Жалолов
Иброҳим Жалолов
Редактор
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг