locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

Терма жамоамиз Озарбайжонга жўнаб кетди

31 январга қадар давом этадиган ушбу халқаро йиғинда бир нечта давлат дзюдочилари ҳам машғулот ўтказади.
Бошқа спорт турлари
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
Терма жамоамиз Озарбайжонга жўнаб кетди
photo: Dzyudo Uzbekistan

Ўзбекистон эркаклар терма жамоаси халқаро ўқув-машғулот йиғинида иштирок этиш мақсадида Озарбайжон пойтахти Боку шаҳрига йўл олди.

31 январга қадар давом этадиган ушбу халқаро йиғинда бир нечта давлат дзюдочилари ҳам машғулот ўтказади. Асосан ёшлардан иборат терма жамоамиз таркибидан 11 нафар дзюдочи жой олган. Боку йиғини келаси ой пойтахтимизда ўтказиладиган OTP Group Тошкент Гранд Слам 2026 турнирига тайёргарлик босқич вазифасини ўтаб беради.

Озарбайжонга йўл олган таркибимиз:

-60 кг: Мухаммадали Машарипов
-66 кг: Дилшод Ҳамроев
-73 кг: Элбек Тожиев, Иноят Телманов, Хожиакбар Тошев
-81 кг: Самариддин Мухибиддинов
-90 кг: Алишер Саманов, Нурбек Муртазоев, Султонбек Абдушукуров
-100 кг: Мухаммадали Зоиров
+100 кг: Музаффарбек Тўрабоев

Мураббий - Шарофиддин Болтабоев

Иброҳим Жалолов
Иброҳим Жалолов
Редактор
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг