Терма жамоаларимизнинг фаолиятини рақамлаштириш масалалари муҳокама қилинди
Бошқа спорт турлари
Насрулло Каримов
Журналист
ФОТО: Olympic.uz
Миллий Олимпия қўмитаси раҳбарияти Ўзбекистон Республикаси Рақамли технологиялар вазирининг биринчи ўринбосари Олег Пекос билан учрашув ўтказиб, терма жамоаларимизнинг фаолияти, спортчиларимизнинг машғулотини рақамлаштириш каби мавзуларни кўриб чиқди.
Мулоқот чоғида миллий терма жамоалар машғулотларини тизимли равишда рақамлаштириш, комплекс мусобақаларга тайёргарлик жараёнида замонавий технологияларнинг имкониятидан фойдаланиш каби масалалар муҳокама қилинди.
Қолаверса, инновацион технологиялар асосида спортчиларни мониторинг қилиш тизимини жорий этиш бўйича таклиф ва ташаббуслар илгари сурилди.