locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

Tbilisi Millennium Team Cadet European Cup 2025. Спортчиларимиздан дастлабки медаллар!

Бошқа спорт турлари
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
PHOTO: Telegram

Колючевада муддатидан олдин бронза. Икки дзюдочимиз финалда, яна иккитаси бронза учун татамига чиқади.

Грузия пойтахти Тбилиси шаҳри мезбонлик қилаётган кадетлар ўртасидаги European Cup турнирида финал блок баҳслари бошланди.

Дзюдочиларимиздан икки нафари финалга етиб келган бўлса, яна иккитаси бронза медали учун татамига чиқади. -40 кг вазнда юртимиз шарафини ҳимоя қилган Алина Колючеванинг бронза медали учун баҳсдаги рақибаси жароҳат сабаб иштирокини якунлагани боис, вакиламиз шоҳсупага кўтариладиган бўлди.

ФИНАЛЛАР

-44 кг: Динора Хасанова — Надежда Мишенкина (IJF)

-60 кг: Муҳаммадкарим Носиров — Цотне Ичкитидзе (Грузия)

БРОНЗА МЕДАЛИ УЧУН

-55 кг: Хушнудбек Бурхонов — Ҳайдар Маҳмадшарифов (Тожикистон)

-60 кг: Дилшод Каримов — Матвей Терентьев (IJF)

Иброҳим Жалолов
Иброҳим Жалолов
Редактор
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг