locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

Tashkent Open Judo Kids Cup III турнири якунига етди

Бошқа спорт турлари
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
Tashkent Open Judo Kids Cup III турнири якунига етди
PHOTO: Telegram

Пойтахтимиздаги "Универсал" спорт мажмуасида дзюдо бўйича ўсмирлар ва кичик ёшдаги ўсмирлар ўртасида анъанавий халқаро турнир бўлиб ўтди.

Ўз тарихида учинчи бор ташкил этилган ва уч кун давомида ёш дзюдочиларнинг ҳақиқий байрамига айланган Tashkent Open Judo Kids Cup мусобақаси истеъдодларнинг кашф этилишига хизмат қилди.

Бу йилги халқаро турнирда Бразилия, Португалия, Россия, Туркия, Озарбайжон, Грузия, БАА, Қозоғистон, Тожикистон, Қирғиз Республикаси ва Қувайт давлатларидан дзюдочиларнинг қатнашгани мусобақа нуфузининг ошиб бораётганини кўрсатмоқда.

Иброҳим Жалолов
Иброҳим Жалолов
Редактор
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг