locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

Танишинг, рақибимиз — Тожикистон футзал терма жамоаси

Барча 5 учрашувда ҳам Ўзбекистон устун келган.
Бошқа спорт турлари
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
Танишинг, рақибимиз — Тожикистон футзал терма жамоаси
ФОТО: Getty images

Ён қўшниларимизда футзал ўтган асрнинг сўнгги йилларида ривожлана бошлаган. Тожикистон терма жамоаси илк расмий учрашувини 1996-йил 1-май куни Қозоғистонга қарши ўтказган ва 3:10 ҳисобига мағлуб бўлган.

Қизиқарли фактлар:

Энг йирик ғалаба: 22:1 (Гуамга қарши, 2007-йил, Осиё ўйинлари, Макао)

Энг йирик мағлубият: 2:19 (Эронга қарши, 2010-йил, Осиё кубоги, Тошкент)

Жаҳон чемпионати: 1 марта (2024, Ўзбекистон)

Осиё кубоги финал босқичи: 12-марта (2001–2026)

Энг яхши натижа — 2024-йил
Тожикистон ярим финалда Таиланд билан 3:3, пенальтиларда 5:6 ҳисобига имкониятни бой берган.
3-ўрин учун ўйинда эса Ўзбекистон билан 5:5, пенальтиларда 3:1 ҳисобига мағлуб бўлиб, мусобақани 4-ўрин билан якунлаган.

Осиё кубоги статистикаси:
45 та ўйин
15 ғалаба | 6 дуранг | 24 мағлубият
Тўплар нисбати: 147:223

Ўзаро учрашувлар (Осиё кубоги финал босқичи):
2001 — 7:1
2005 — 5:1
2007 — 3:1
2022 — 3:2
2024 — 5:5 (пен. 3:1)

Барча 5 учрашувда ҳам Ўзбекистон устун келган.

Розикжон Султонмуродов
Розикжон Султонмуродов
Журналист
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг