Таълим муассасаларида ёшлар учун яратилган шароитлар ўрганилди
Ишчи гуруҳ Қашқадарё вилоятига ташриф буюрди.
Бошқа спорт турлари
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
ФОТО: Olympic.uz
Ишчи гуруҳ Қашқадарё вилоятига ташриф доирасида Қарши шаҳридаги 3-сон умумтаълим мактаби ҳамда Қарши давлат университетида бўлиб, мазкур таълим муассасаларида йўлга қўйилган спорт тўгараклари фаолияти, ёшларнинг спорт билан мунтазам шуғулланиши учун яратилган шарт-шароитларни атрофлича ўрганди.
Университет тасарруфидаги спорт клубларининг иши, истиқболдаги режалари кўриб чиқилди. Шунингдек, «Янги Ўзбекистон талабалари Олимпиадаси» мусобақаларининг саралаш босқичи баҳсларининг қай даражада йўлга қўйилгани таҳлил қилинди.
Насрулло Каримов
Журналист