locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

Талаба ёшлар соғлом турмуш тарзи тарғиботида фаол қатнашишди

Олий ўқув юртлари талабаларида спортга қизиқишни ошириш ва соғлом турмуш тарзини тарғибот қилишга қаратилган мазкур тадбир кўтаринки руҳда бўлиб ўтди.
Бошқа спорт турлари
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
Талаба ёшлар соғлом турмуш тарзи тарғиботида фаол қатнашишди
photo: MOQ

Тошкент тиббиёт университетида талабалар лигаси спорт мусобақаларининг очилиш маросими ҳамда талабалар ўртасида ўтказилган “5 ташаббус Олимпиадаси” беллашувларининг ғолиб ва совриндорларини тақдирлаш тадбири ташкил этилди.

Олий ўқув юртлари талабаларида спортга қизиқишни ошириш ва соғлом турмуш тарзини тарғибот қилишга қаратилган мазкур тадбир кўтаринки руҳда бўлиб ўтди.

Унда Спорт вазири Адҳам Икрамов ва MOQ Бош котиби Ойбек Қасимов иштирок этиб, талабаларнинг спортдаги фаоллигини қўллаб-қувватлаш, янги мавсумга муносиб тайёргарлик кўриш ҳамда “5 ташаббус Олимпиадаси” мусобақаларининг аҳамиятини таъкидлаб ўтдилар. Ғолиб ва совриндорлар минбарга таклиф этилиб, улар учун махсус совринлар топширилди.

Иброҳим Жалолов
Иброҳим Жалолов
Редактор
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг