locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

Тайланд ва Ўзбекистон ҳамкорлигида профессионал кикбоксинг мактаби ташкил этилмоқда

Ўзбекистон ва Тайланд ўртасидаги спорт алоқалари янги босқичга кўтарилмоқда.
Бошқа спорт турлари
Иброҳим Жалолов
Иброҳим Жалолов
Редактор
Тайланд ва Ўзбекистон ҳамкорлигида профессионал кикбоксинг мактаби ташкил этилмоқда
photo: gettyimages

Ўзбекистон ва Тайланд ўртасидаги спорт алоқалари янги босқичга кўтарилмоқда. Икки давлат ҳамкорлигида профессионал кикбоксинг мактабини барпо этиш юзасидан кенг кўламли лойиҳа амалга оширилмоқда.

Айни дамда “KAT PRO” профессионал кикбоксинг лигаси раҳбари Тайланднинг Пукет шаҳрида бўлиб, барпо этилаётган мазкур марказнинг инфратузилмаси ва яратилаётган шароитлар билан яқиндан танишмоқда.

Мазкур мажмуа жаҳон кикбоксинги тараққиётига хизмат қиладиган стратегик лойиҳа бўлиб, у спортчиларнинг профессионал маҳоратини ошириш, халқаро тажриба алмашиш ҳамда келажак чемпионларини тайёрлаш учун энг замонавий имкониятларни тақдим этади.

Спорт — бир босишда!
Жамиятларимизга обуна бўлинг ва спорт воқеаларидан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг