Тахмина Икромова финал йўлланмасини қўлга киритишга муваффақ бўлди
Бошқа спорт турлари
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
Фото: Спорт вазирлиги
Германияда бўлиб ўтаётган ёзги Универсиада ўйинлари доирасида бадиий гимнастика спорт тури бўйича спортчимиз Тахмина Икромова яккалик баҳсларнинг кўпкураш дастурларида гимнастика коптогидан 28.3 балл ва гимнастика ҳалқаларида (обруч) 27.8 бални қўлга киритди.
Натижада Икромова ҳар икки дастурларда финал йўлланмасини қўлга киритишга муваффақ бўлди. Бу ҳақда спорт вазирлиги матбуот хизмати хабар берди.
“Иқтидорли спортчимизга гимнастика таёқчалари (булава) ва гимнастика тасмалари (лента) дастурларида ҳамда кейинги кунларда мусобақа дастурларидан ўрин олган финал босқичларида муваффақият тилаймиз”, - дейилади хабарда.
Баҳром Бобонов
Редактор