Таэквондочиларимиз Осиё чемпионатида 11 та медални қўлга киритишди
Бу ҳақда Миллий Олимпия қўмитаси матбуот хизмати хабар берди.
Бошқа спорт турлари
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
Фото: Olympic.uz
Муғулистон пойтахти Улан-Батор шаҳрида таэквондо WT бўйича Осиё чемпионати ўз якунига етди. Бу ҳақда Миллий Олимпия қўмитаси матбуот хизмати хабар берди.
Мусобақанинг сўнгги кунида спортчиларимиз 3 та кумуш медалга сазовор бўлишди.
Муросасиз баҳсларда финалгача етиб борган Диёрбек Тўхлибояев (-68 кг), Жасур Жайсунов (-80 кг) ҳамда Мадина Мирабзалова (-57 кг) кумуш медалга эга чиқишди.
Шу тариқа, терма жамоамиз қитъа биринчилигида 2 та олтин, 5 та кумуш ва 4 та бронза медалларини жамғарди.
Розикжон Султонмуродов
Журналист